АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда "Onix" ҳайдовчисидан 215 грамм марихуана топилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Жиззахда "Onix" ҳайдовчисидан 215 грамм марихуана топилди'ning rasmi

Жиззах вилоятида "Onix" русумли автомашинадан икки пакетга жойланган 215 грамм марихуана аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, "Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги доирасида вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.

Хусусан, Ғаллаорол туманидаги "Сангзор-15" йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилган "Onix" автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида олд йўловчи ўриндиғи тагидан икки пакетда жами 215 грамм марихуана топилган.

Аниқланишича, гиёҳвандлик воситалари автомашинада бўлган, муқаддам судланган Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи У.М.га тегишли бўлган.

    Бошқа янгиликлар