15 августдан кейин катта тўйлар ўтказишга рухсат бериладими?

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 15:57
15 августдан кейин катта тўйлар ўтказишга рухсат бериладими?

Аввал хабар қилганимиздек, АОКА залида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Aхборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, мамлакат миқёсида карантин чекловларини ўрнатиш, муддатини узайтириш ёки бекор қилиш фақатгина Республика махсус комиссиянинг қарори асосида олиб борилади.

 -- Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 26 июлдаги тегишли қарорига асосан, мамлакатимиз бўйлаб карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилиши муносабати билан тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик бўйича аниқ чекловлар келтириб ўтилган.

Мазкур чекловларни бекор қилиш, тўй ва бошқа маросимларга рухсат беришнинг аниқ муддати ҳамда тўйларда қатнашувчилар сони ҳақидаги қарор Республика махсус комиссияси томонидан юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади ва эълон қилинади.

Сизга фарзандларингиз тўйини Республика махсус комиссияси қарори билан рухсат берилгандан сўнг ҳамда ўрнатилган қоидаларга қатъий  амал қилган ҳолда ўтказишингизни тавсия этамиз, деди С.Боймирзаева.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1