АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

National Geographic Ўзбекистонни чанғи туризмининг янги истиқболли йўналиши сифатида эътироф этди

National Geographic нашрига кўра, "Амирсой" Марказий Осиёда чанғи туризми ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб, Ўзбекистоннинг нафақат бой тарихий ва маданий меросга, балки қишки туризмнинг катта салоҳиятига эга мамлакат сифатида танилишига хизмат қилмоқда.

'National Geographic Ўзбекистонни чанғи туризмининг янги истиқболли йўналиши сифатида эътироф этди'ning rasmi

АҚШнинг машҳур National Geographic нашрида Ўзбекистоннинг қишки туризм салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди. Унда мамлакатимиз чанғи туризмини ривожлантириш учун катта имкониятларга эга экани қайд этилган.

"Ўзбекистон — чанғи туризмининг янги истиқболли йўналишими?" сарлавҳали мақола муаллифи, саёҳат журналисти Майк МакИчерэн Тошкент вилоятидаги "Амирсой" тоғ-чанғи курортига ташрифи давомида олган таассуротлари билан ўртоқлашган.

Нашрда 2019 йилда 85 миллион фунт стерлинг миқдоридаги инвестиция ҳисобига ишга туширилган курортнинг замонавий инфратузилмаси, чанғи трассалари, канат йўллари ва Чотқол тоғларининг бетакрор табиатига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал ривожланаётгани, 100 та мамлакат фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилгани ҳамда 2025 йилда мамлакатга рекорд даражада — 11,7 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюргани таъкидланган.

National Geographic нашрига кўра, "Амирсой" Марказий Осиёда чанғи туризми ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб, Ўзбекистоннинг нафақат бой тарихий ва маданий меросга, балки қишки туризмнинг катта салоҳиятига эга мамлакат сифатида танилишига хизмат қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар