Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юзага келган кучли ёнғинда кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.






