1

Минг нафарга яқин юртдошимизни Ростовдан олиб қайтаётган поезд бугун йўлга чиқди

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 20:14
Минг нафарга яқин юртдошимизни Ростовдан олиб қайтаётган поезд бугун йўлга чиқди

918 нафар юртдошларимиз Россиянинг Ростов вилоятидан поездда олиб келинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан,  Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни амалга оширилмоқда.  Навбатдаги йўловчи поезди юртдошларимизни Россиянинг Ростов вилоятидан олиб келмоқда.  

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра,  10 август маҳаллий вақт билан соат 13.20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

Йўл давомида йўловчи поезд фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди. Ушбу рейсда олиб келинган йўловчилар Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1