1

Пойтахтда коронавирусга чалинган икки аёл вафот этди

ЖАМИЯТ 11.08.2020, 00:14
Пойтахтда коронавирусга чалинган икки аёл вафот этди

ССВ маълум қилишича, айни соатларда Миробод туманида яшаган 50 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор коронавирус асоратлари сабабли вафот этган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 476 нафар, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Сирдарё вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 3 нафар, жами 950 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 22 992 (+950) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 112 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1