АсосийJamiyat

12 август куни ташкил этиладиган чартер рейслар рўйҳати эълон қилинди

'12 август куни ташкил этиладиган чартер рейслар рўйҳати эълон қилинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, эртага, 12 август куни ташкил этиладиган чартер рейслар қуйидагилар:

 Тошкент-Сеул-Тошкент

Тошкент-Қозон-Тошкент

️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

Эслатма:

 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар