АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб берилди.
Унинг таъкидлашича, ҳомийлик, хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари фаолиятини ташкил этиш бевосита вазирлик ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида олиб борилмоқда.
-- Ҳозирда марказлар қошида ташкил этилган 1197 қисқа рақамлари орқали аҳоли мурожаатларини қабул қилиш Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жалб қилинган волонтёрлар томонидан олиб борилмоқда.
Аҳоли мурожаатларини қабул қилувчи волонтёрлар гуруҳи барча зарур алоқа ва моддий-техника воситалари билан тўлиқ таъминланган.
Агар сиз 1197 рақамига боғлана олмаётган бўлсангиз, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган 71-203-01-21 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз, деди С.Боймирзаева.






