Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унинг айтишича, айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишган.
Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражаси ҳукуматга маълум қилинади.






