1

Организмда пневмониядан сўнг қандай ўзгаришлар бўлади?

САЛОМАТЛИК 12.08.2020, 15:23
Организмда пневмониядан сўнг қандай ўзгаришлар бўлади?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева қуйидагича жавоб берди: 

Пневмония билан  касалланган организмнинг тикланиши осон жараён эмас. Бу ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикация билан боғлиқ бўлади. Пневмонияда кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.  

Пневмониядан сўнг кузатилган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундан ташқари, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилиги каби холатларда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.  

 Доимий ҳансираш пневмониядан ташқари  қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:

  • Юқори нафас йўллари ва ўпка касалликларида;  

 

  • Юрак касалликларида;

 

  • Қон касалликларида;  

 

  • Камҳаракат ҳаёт тарзи – бунда бироз жисмоний ҳаракатда ҳансираш пайдо бўлиши мумкин;  

 

  • ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликлар фонида.

 

Ҳансираш жиддий белги ҳисобланади, шунинг учун сиз ташхисни аниқлаштириш мақсадида шифокорга мурожаат қилишингиз зарур!

️Оддий гриппга карши вакцина коронавирус инфекциясига таъсир кўрсатмайди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1