1

«Артериале» препаратини бепул тарқатилаётган вазиятга муносабат билдирилди

ЖАМИЯТ 13.08.2020, 11:57
«Артериале» препаратини  бепул тарқатилаётган вазиятга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида асли мавжуд бўлмаган «бош фармацевт ўринбосари» «Кристина Сомова» деган шахс номидан ҳукумат нархи қиммат бўлган «Артериале» препаратини одамларга бепул тарқатмоқчи экани тўғрисида сохта хабарлар тарқатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аслида бунинг ортида фирибгарлик мақсади яширинган бўлиб, илгари айнан шундай мазмун ва шаклдаги хабарлар Қозоғистон, Украина давлатлари мисолида тарқатилганиа аниқлик киритди. 

"Фуқаролардан ва ижтимоий тармоқ, Telegram фойдаланувчиларидан интернет орқали номаълум бўлган дори воситаларини сотиб олмасликни сўраб қоламиз. Бу СОҒЛИҒИНГИЗ УЧУН ХАВФЛИ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд" дейилади хабарда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1