Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов маълум қилди.
«Менда иситма ва қоринда оғриқ бор — бу коронавирус аломати бўлиши мумкинми?» деган саволга мутахассис қуйидагича жавоб берган:
«Соғлиқни сақлаш вазирлигини 6-баённомасида коронавируснинг 12 дан ортиқ тури ҳақида ёзилган.
Шунга кўра, ушбу аломатлар — коронавируснинг ошқозон-ичак шакли бўлиши мумкин.
Ҳудудингиздаги оилавий шифокорга мурожаат қилинг, текшириб, кейин нима қилиш кераклигини тушунтиради».






