АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2 баллик зилзила кузатилди

'Ўзбекистонда 2 баллик зилзила кузатилди'ning rasmi

Тожикистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда: 13.08.2020 йил, Тошкент вақти билан 23:07 да (13.08.2020 йил, Гринвич бўйича 18:07 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 38,55 градус шимолий кенглик; 69,83 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 306 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 306 км, 2 балл.

Наманган : 314 км, 2 балл.

Aндижон : 328 км, 2 балл.

Фарғона : 264 км, 2 балл.

Гулистон : 234 км, 3 балл.

Жиззах : 244 км, 2 балл.

Самарқанд : 276 км, 2 балл.

Термиз : 268 км, 2 балл.

Қарши : 352 км, 2 балл.

Навоий : 419 км, 2 балл.

хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

    Бошқа янгиликлар