АсосийЖАМИЯТ

9 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Ҳозирда уларга нисбатан тегишли тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

'9 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркияда ушланди'ning rasmi

Туркияда узоқ йиллардан буён халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлиги натижасида Истанбул шаҳрида халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган Ф.Ф.Н. қўлга олинган. У қарийб 9 йил давомида тергов ва жавобгарликдан яшириниб келган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, халқаро қидирувга берилган А.М.А. ҳам Туркияда ушланган.

Қайд этилишича, ушланган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилган. Ҳозирда уларга нисбатан тегишли тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Консулхона маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Туркия ваколатли идораларининг жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасидаги ҳамкорлиги давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    9 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркияда ушланди - Darakchi.uz