АсосийЖАМИЯТ

297 млн сўмлик қалбаки пулларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Тошкент ва Андижон вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида уй шароитида қалбаки пул тайёрлаб, уларни муомалага киритиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

'297 млн сўмлик қалбаки пулларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1987 йилда туғилган, Асака туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят учун судланган фуқаро ушланган.

Маълум қилинишича, у 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки банкнотлардан иборат, жами 297 млн сўмлик сохта пулларни шартли харидорга 148 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. У ердан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган компьютер, “Epson” русумли принтер, А4 ҳажмдаги махсус қоғозларга чоп этилган 50 ва 100 минг сўмлик купюраларнинг ярим тайёр нусхалари ҳамда қоғоз кесиш ускуналари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан мазкур шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    297 млн сўмлик қалбаки пулларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди - Darakchi.uz