1

Путин Эрдўғандан кечирим сўрагани маълум бўлди

ДУНЁ 09.12.2015, 20:37
Путин Эрдўғандан кечирим сўрагани маълум бўлди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров мамлакат Президенти Сурия осмонида Су-24 бомбардимони ҳалокатидан олдин шахсан Туркия раҳбари Ражаб Тойип Эрдўғандан Россия самолётлари октябрда турк ҳаво кенглигини бузгани учун узр сўраганини маълум қилди. Бу ҳақда 9 декабрь куни РИА Новости хабар берди.

«Биз Сурия ҳаво бўшлиғида Россия амалга ошираётган антитеррор ҳаракатлардан тўхтатишдан бошқа мақсадни кўрмаяпмиз», — дея таъкидлади Лавров.

Россиянинг фронт бомбардимони Су-24 Туркиянинг F-16 самолёти томонидан 24 ноябрь куни уриб туширилганди. Анқара номаълум иккита Су-24 самолётлари турк ҳаво чегаралирига яқинлашганини маълум қилди. Туркиянинг баёнотига кўра, учувчилар 5 дақиқа давомида 10 марта огоҳлантирган.

Самолетлар Туркия ҳаво кенглигида 17 сония бўлган, кейин Су-24 бомбардимонидан бири уни тарк этди, иккинчисига эса ракета зарба берди. Россия Президенти Владимир Путин бўлиб ўтган ҳодисани террорчиларнинг шериклари томонидан «орқага урилган зарба» дея баҳолади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1