АсосийЖАМИЯТ

Чилонзорда кафе ёнди

Тошкент шаҳар ФВББ маълумотига кўра, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.

'Чилонзорда кафе ёнди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари ёнғинни соат 23:54 да қуршаб олган.

22 сентябрь куни соат 23:23 да Люфтий кўчасида жойлашган кафелардан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларини бошлаган.

Тошкент шаҳар ФВББ маълумотига кўра, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар

    Чилонзорда кафе ёнди - Darakchi.uz