1

Андижон ва Чироқчида ички ишлар ходимлари содир этган жиноятлар тизим шаънига катта доғ туширди. Бу кечириб бўлмас ҳолатдир — Пўлат Бобожонов

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 14:30
Андижон ва Чироқчида ички ишлар ходимлари содир этган жиноятлар тизим шаънига катта доғ туширди. Бу кечириб бўлмас ҳолатдир —  Пўлат Бобожонов

ЎзАда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан катта интервью эълон қилинди.

Интервьюда ички ишлар вазири Андижон ҳамда Чироқчида ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган жиноятларга ҳам муносабат билдириб ўтди.

П.Бобожоновнинг маълум қилишича, биргина жорий йилнинг ўтган даврида хизмат интизомини бузувчи 822 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари меҳнат жамоалари ва ходимларнинг оила аъзолари ва ота-оналари иштирокида кўриб чиқилди. Натижада 173 нафари тизимдан бўшатилди, 114 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 65 нафар раҳбарлар ротация қилиниб, бошқа лавозимларга ўтказилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1