АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда ўрмон ёнди

Бойсун туманидаги ўрмонда содир бўлган ёнғин оқибатида 1 гектар майдондаги қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёниб кетди.

'Сурхондарёда ўрмон ёнди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги ўрмонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнди. Ҳодиса 12 август куни соат 17:15 да “112” тизими орқали маълум қилинган.

Ёнғинни бартараф этиш ишларига ФВБдан 194 нафар ходим ва 8 та техника, Бойсун давлат ўрмон хўжалигидан 60 нафар ходим ва 3 та техника, шунингдек, 55 нафар маҳаллий кўнгилли жалб этилган.

Сурхондарё вилояти ФВБ маълум қилишича, 15 август соат 09:00 ҳолатига кўра, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тахминан 1 гектар майдондаги қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

    Бошқа янгиликлар