АсосийЖАМИЯТ

ОТМга киришнинг якуний натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини бир нечта онлайн платформа орқали текшириши мумкин.

'ОТМга киришнинг якуний натижалари эълон қилинди'ning rasmi

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг якуний натижалари — мандат натижалари эълон қилинди.

Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги усуллар орқали текшириши мумкин:

my.uzbmb.uz сайтида паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами орқали;
mandat.uzbmb.uz сайтида абитуриентнинг ID рақами орқали;
— тест натижалари қайдномаси орқали.

Ушбу қайднома олий таълим муассасаларининг қабул комиссияларига тақдим этилади.

Натижаларини текшириш учун абитуриентдан шахсий маълумотларини киритиш талаб этилади.

    Бошқа янгиликлар

    ОТМга киришнинг якуний натижалари эълон қилинди - Darakchi.uz