АсосийДУНË

Петербургда ўзбекистонлик йигит кекса аёлни ўлимдан сақлаб қолди (видео)

Ўзбекистондан Петербургга ишлаш учун келган эркак кекса онахонни поезд уриб кетишидан сақл...

'Петербургда ўзбекистонлик йигит кекса аёлни ўлимдан сақлаб қолди (видео)'ning rasmi

Ўзбекистондан Петербургга ишлаш учун келган эркак кекса онахонни поезд уриб кетишидан сақлаб қолди.
 

Унинг қаҳрамонлигини кўрган йўловчилар "Фонтанка" таҳририятига мурожаат қилиб, темир йўл ёнидаги бозорчада ишлайдиган 37-ёшли Давлат исмли йигит пенсионер аёлнинг ҳаётини асраб қолганини сўзлаб беришди.  

«Таҳриятга қўнғироқ қилишимдан мақсад бу қаҳрамон йигит ҳақида мақола ёзишингизни истайман. Ўша воқеа содир бўлган жойда одамлар кўп эди, аммо бу йигитдан бошқа ҳеч ким ёрдамга шошилмади, — деди воқеага гувоҳ бўлган фуқаро.

«Фонтанка» мухбири кекса онахонни қутқарган ўзбекистонлик йигитни топди ва нима воқеа юз берганини сўради. Йигитнинг ҳикоя қилишича, бу воқеа 11 август куни соат 11.00да содир бўлган.  

«Мен велосипедда келаётгандим, поезд яқинлашиб қолганди. Қарасам, бир онахон тўғри поезднинг тагига қараб юряпти. Унга: "Тўхтанг!"дедим, у бўлса юришда давом этди.  Мен велосипедни ташладим ва аёлни ушлаб, орқага тортдим. Состав ярим метрча наридан шовқин солиб ўтиб кетди. Аёл дастлаб нима бўлганини англолмай қолди. Кейин эса: "Раҳмат, ўғлим!" деди", – дея сўзлаб берди Давлат.

Давлат ўзбекистонлик бўлиб, ўз юртида уни оиласи ва икки нафар фарзанди кутмоқда. Бўлиб ўтган воқеа ҳақида у оиласидагиларга атйтмаган. Ўзининг айтишича уларнинг ҳавотир олишларини истамаган.

Ўзбекистонлик йигит кекса аёлни қандай қилиб поезд тагидан қутқариб қолгани ўша ҳудуддаги видеокамерага тушиб қолган. Видео:

 

    Бошқа янгиликлар