1

Telegram мессенжерда видеоқўнғироқ функциясини ишга туширди

HI-TECH 17.08.2020, 08:25
Telegram мессенжерда видеоқўнғироқ функциясини ишга туширди

Telegram мессенжери Android учун иловада видеоқўнғироқ қулайлигини тақдим этди. "2020 йил дунё видеоалоқанинг ишончли воситасига муҳтож эканлигини кўрсатди ва бугун биз Android учун иловада видеоқўнғироқ қилишнинг альфа-версиясини ишга туширяпмиз(iOS'да қўнғироқлар имкони бўлиши билан йўлга қўйилади), — дейилади мессенжернинг расмий сайтидаги хабарда.

Видеоқўнғироқ учун фойдаланувчи профилидаги камера белгили тугмани босиш керак. Суҳбат чоғида овозли қўнғироқдан видеоқўнғироққа ўтиш, ёки бунинг аксини қилиш мумкин. Шунингдек, видеоқўнғироқни экраннинг бурчагига кичрайтирган ҳолда суриб қўйиб, чат орқали мулоқот қилиш ҳам мумкин.

Қайд этилишича, видеоқўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни ҳимояси ҳам кафолатланган.

«Боғланиш хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз учун ўзингиз ва суҳбатдошингиз экранларида кўриниб турган тўртта эмодзини солиштиришнинг ўзи кифоя: агар белгилар мос тушса, қўнғироқ махфий чатлар ва овозли қўнғироқларда қўлланиладиган шифрлаш орқали ишончли ҳимояланган», — дея қўшимча қилади Telegram

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1