2020 йил 17 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 513 (+184) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ.
Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






