АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

'Ўзбекистонда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида 50 ёшдан ошган 694 нафар аёлнинг никоҳи расман қайд этилди. Умуман, январь–июнь ойларида мамлакатда 92,3 мингта никоҳ расмийлаштирилган.

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, никоҳдан ўтган аёлларнинг ёш тоифалари бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • 20 ёшгача — 32 902 нафар;

  • 20–30 ёш — 49 280 нафар;

  • 31–40 ёш — 7 570 нафар;

  • 41 ёш ва ундан катта — 2 562 нафар;

  • 50 ёш ва ундан катта — 694 нафар.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди - Darakchi.uz