АсосийJamiyat

“Uzbekistan Airways”   1 сентябргача халқаро қатновларнинг ва маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам парвозларнинг бир қисмини бекор қилди

'“Uzbekistan Airways”   1 сентябргача халқаро қатновларнинг ва маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам парвозларнинг бир қисмини бекор қилди'ning rasmi

«Uzbekistan Airways»  АЖ 16 августдан 31 августгача халқаро қатновларнинг ва маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам парвозларнинг бир қисми мажбурий бекор қилиниши ҳақида хабар қилди.

Унга кўра, парвозлар амалга ошириладиган мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий марказларидаги эпидемиологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва маҳаллий қатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди.

Авиакомпаниянинг веб-сайти орқали ёки «Uzbekistan Airways Sales» (илгари ҲАБА) филиалининг кассасида АЖнинг 2020 йил август ойидаги бекор қилинган қатновларига авиачипталарни сотиб олган  йўловчиларга тўлов шаклига мувофиқ  пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки 2020 йил 1 сентябридан бошлаб режалаштирилган  АЖ қатновларига бир марталик қайта бронлаш имконияти тақдим этилади.  

«Uzbekistan Airways» АЖнинг хориждаги  сотувлар офисида  ёки  авиакомпаниянинг Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги авиаташувлар сотуви бўйича агентларидан авиачипталарни сотиб олган йўловчилар, пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки учиш санасини 2020 йил 01 сентябридан бошлаб режалаштирилган АЖ қатновларига қайта бронлаш  учун авиачипта сотиб олинган жойга мурожаат қилишлари керак.

Бекор қилинган қатновларга авиачипталар санасини бошқа санага қайта бронлаш йўловчилар томонидан қўшимча тўловларсиз амалга оширилишига эътибор беришингизни сўралмоқда.

Авиакомпания салл-марказига кўплаб қўнғироқлар келиб тушаётганлиги сабабли, хизматни кутиш вақти сезиларли даражада ошди. Шу муносабат билан, йўловчилардан қатновлар бекор қилиниши билан боғлиқ   қўнғироқлар билан салл-марказга мурожаат қилмасликлари ҳам сўралади.

Энг сўнгги маълумотлар авиакомпания веб-сайти ва АЖнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар