Коронавирус инфекциясини юқтирган одамлар орасида аҳволи оғирлашган ёки касаллик ўлим билан тугаган ҳолатларда асосан, бемор қўшимча йўлдош касаллиги ҳам бўлгани боис оғир оқибатлар билан тугаётгани сабаб қилиб кўрсатилади. Шулардан бири беморда ортиқча вазннинг бўлиши касалликнинг оғир кечишига сабаб бўлиши ҳақида маълумотлар қайд этилмоқда. Хўш, нега семиз одамларда коронаиврус оғир кечмоқда?
Шифокор, фармацевт, блогер Абдулазизхон Акрамовнинг маълум қилишича, семиз одамларда Ace2 деб номланган оқсил кўп ишлаб чиқарилади. Бу оқсилни асосиц вазифаси хужайралар ичиги ташқаридаги нарсаларни ташиб киритишдир.
Тўқимада ёки қонда юрган вирусни айнан шу оқсил хужайра ичига олиб киради. Семизларда эса бу оқсил жуда кўпдир, дея изоҳлайди мутахассис.






