ССВнинг хабар қилишича, Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.






