АсосийЖАМИЯТ

Депутат 48 нафар ёшни ишга жойлаштирди

“Шоҳруд” акционерлик жамияти таъсисчиси, O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодир Хамд...

'Депутат 48 нафар ёшни ишга жойлаштирди'ning rasmi

“Шоҳруд” акционерлик жамияти таъсисчиси, O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодир Хамдамов ўз сайлов округидаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларга ечим топиб келаётган ҳаракатчан депутатлардан бири. Унинг ўнлаб эҳтиёжманд оилаларга  моддий-маънавий кўмак бериш, ишга жойлаштириш, ижтимоий қўллаб-қуввватлашда ўз ҳиссаси бор. Шунданми, унинг ҳақига дуо қилаётганлар бугун нафақат шаҳримизда, балки Олот, Қоракўл ва Сардоба туманларида ҳам оз эмас.  

Депутат ўзи бошқариб келаётган “Шоҳруд” АЖ тасарруфидаги антисептик воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган цехга 48 нафар ёшни ишга жойлаштирди. Уларнинг 30 нафари у сайланган сайлов округида истиқомат қилади.

 — Авваллари турли корхоналарда мавсумий ишлаганман, – дейди Фатхобод кўчасида яшовчи ёшлардан бири Сурайё Жўраева. —Ўтган йилдан буён ишсиз эдим. Икки фарзандим бор. Оиламнинг моддий таъминотида ҳиссам қўшилиши учун доимий ишга жойлашганимдан хурсандман. Бу ердаги шарт-шароитлар билан танишдим, менга маъқул келди. Асосийси, маошларимиз ўз вақтида берилмоқда.   

Бундан ташқари, саховатпешалиги билан ажралиб турган Нодир Хамдамов бу гал вилоят марказидаги М. Торобий, Б. Нақшбанд ва А. Сифатмуний МФЙ ларида, 30 та хонадонда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини улашди.

 — Оилада 8 кишимиз, – дейди А. Сомий кўчасида яшовчи отахаон Ширин Ҳафизулин. Мен ва аёлим Муборак Ибрагимова пенсия оламиз. Оиланинг моддий томони шу нафақаларимизга қараб қолган. Дарвоқе, рафиқам ҳам касалманд. Ўзим эса иккинчи гуруҳ ногирониман. Мана, ҳасса — қўлтиқтаёқда аранг юраман. Мақсадсиз Афғон урушида ҳам қатнашганман. Ана шу депутат — Нодиржон ҳар ой бизнинг  ҳолимиздан хабар олади. Албатта, қуруқ қўл билан келмайди. Бугун ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари келтириб берди. Умридан барака топсин. “Нима камчилик?” деб сўрашининг ўзидан кўнглимиз тоғдек кўтарилади.

 Шу ҳудудда яшовчи Баҳодир ота Ражабов ҳам 5 йилдан буён дард билан олишади. Унинг турмуш ўртоғи ҳам касалманд. Улар хонадонларида фақат ўзлари истиқомат қиладилар. Бу оила ҳам Нодир Хамдамов учун тез-тез хабар оладиган қадрдон гўшага айланган десак, муболаға эмас. Айтмоқчимизки, қийин кунида халққа қайишиб, унинг мушкулини осон қилган одам ҳар қанча таҳсинга, ҳурмат-эҳтиромга муносиб.

                                                                                                                               Обид Қўлдошев, 
                                                                                   O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

    Бошқа янгиликлар