Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов бугун, 18 август куни мамлакат президенти Илҳом Алиевга ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақда Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЎзА аввалроқ, жорий йил апрель ойида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси лавозимига тайинлангани ҳақида маълум қилган эди.






