Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котибининг хабарига кўра, бугунги кунда 2 млндан ортиқ ватандошларимиз, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12 фоизи хорижда ишламоқда.
Давлатлар кесимида:
Россияда — 1,5 млн;
Қозоғистонда — 240 минг;
Жанубий Кореяда — 71 минг:
Туркияда — 43 минг;
БAAда 5 минг;
🌐 бошқа давлатларда 120 минг ватандошимиз меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.
Ҳудудлар кесимида:
Самарқанддан — 268 минг;
Фарғонадан — 247 минг;
Қашқадарёдан — 178 минг;
Сурхондарёдан — 164 минг;
Хоразмдан — 140 минг;
Aндижондан — 132 минг;
Тошкент вилоятидан — 102 минг;
Тошкент шаҳридан — 90 минг;
Намангандан — 69 минг;
Қорақалпоғистондан — 66 минг;
Бухородан — 88 минг;
Жиззахдан — 88 минг;
Сирдарёдан — 57 минг;
Навоийдан 25 минг киши хорижда ишламоқда.






