1

Белоруссиялик ёзувчи аёл Нобель мукофотини олди

ДУНЁ 11.12.2015, 10:40
 Белоруссиялик ёзувчи аёл Нобель мукофотини олди

Белоруссиялик ёзувчи Светлана Алексиевичга адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофоти топширилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Тақдирлаш маросими кеча, 10-декабрь куни Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтди. Алексиевич ўз медали ва дипломини  Швеция қироли Карл XVI Густавнинг қўлидан қабул қилиб олди. Белоруссия миллий телеканаллари мукофотни топшириш маросимини трансляция қилмаган.

Нобель мукофотига номзодлар орасида Светлана Алексиевич ҳам борлиги жорий йилнинг 8 октябрида маълум қилинган эди.  

Алексеивич “Секонд хэнд вақти”ва “Рухли болалар” каби асарлари билан танилган ёзувчи.

Нобель мукофоти 1901 йилда жорий қилинган. Мукофот пули қиймати 10 миллион швед кронига тенг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1