Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлинмаси бошлиғи подполковник Бобоқулов Рустам Худоймуратович вафот этди.
Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби унинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.






