2020 йил 21 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 825 (+132) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 102 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






