Бош айланиши аслида бошқа касалликларга ҳам хос синдром ҳисобланади. Мазкур аломат айнан коронавирусга хос эмас. Бош айланиши билан кечадиган касалликлари мавжуд бўлган бўлса, коронавирус ўша касалликларни кучайтирган бўлиши мумкин.
Бош айланиши — қон босими, бош мия қон босими ва турли хил бошқа касалликларга ҳам хос хусусият бўлиб, бу ҳолатни ўтказиб юбориш яширин кечиши мумкин бўлган касалликларнинг ривожланишига олиб келади.






