АсосийJamiyat

Карантин пайтида коммунал хизматлар қарздорлиги учун пеня, жарима ҳисоблаш ва судга бериш тўхтатилган

'Карантин пайтида коммунал хизматлар қарздорлиги учун пеня, жарима ҳисоблаш ва судга бериш тўхтатилган'ning rasmi

Бугун АОКА залида «Коммунал хизматлар тарифларида нарх шаклланиши механизмлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда иштирок этган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Ғофуржон Жамоловнинг сўзларига кўра, карантин даврида кўрсатилган хизматлар учун қарздорлик юзага келганда пеня ҳамда жарима ҳисоблаш, шунингдек, судга бериш тўхтатилган.

Авария ҳолатларида 450 марта узилиш кузатилди.

«Ҳудудий элелктр тармоқлари» AЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Раимов пандемия шароитида электр билан узлуксиз таъминлашни ташкил қилиш учун 500 дан ортиқ қўшимча бригадалар ташкил қилингани, 1 сменалик жойларда 2 смена иш тартиби жорий қилинганини айтди.

«Ўтган йил 30 млрд киловатт соат энергия  етказиб берган бўлсак, бу йил бу кўрсаткич 35 млрд га етди, — деди Рўзиқул Раимов. —  Тошкент шаҳрида электр энергияси истеъмоли 24 млн киловатт соатга ошиб кетди.Таърифлар 2019 йил 15 августдан бери ўзгармади. Куз-қиш мавсумига яхши тайёрланиш учун 160 та қўшимча техника сотиб олинди».

 

    Бошқа янгиликлар