Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ нинг 2020 йил 19 август кунидаги 24/2-17921-сонли кўрсатмасининг 6 бандига асосан Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 871 км.да жойлашган "Сирдарё" ЙПХ маскани Тошкент вилоятидан кириб келиш қисмига ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорлаш мақсадида оғир оқибатли ЙТҲга учраган транспорт воситаси жойлаштирилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.


Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан ушбу Сирдарё ЙПХ масканида хизмат ўтаётган ходимлар хизматини шаффоф ташкил этишларини доимий равишда назорат қилиш мақсадида Акфа профилдан ясалган "будка"лар олиб ташланди.








