АсосийЖАМИЯТ

Сенатор иккита қишлоқ оилавий поликлиникасини қайта қуриб берди

Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Лўпон...

'Сенатор иккита қишлоқ оилавий поликлиникасини қайта қуриб берди'ning rasmi

Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Лўпон маҳалласида 18-Лўпон ҳамда Қорабоғтепа маҳалласида 21-Холчаён қишлоқ оилавий поликлиникалари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг февраль-март ойларида Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдуғани Сангиновнинг туман депутатлари, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари билан учрашувида ҳудуддаги қатор ижтимоий масалалар ўртага ташланди.

Ечимини кутаётган муаммолар орасида туманда шу вақтгача бузилиб кетган, таъмирталаб бўлган ҳамда деярли фаолият кўрсатмаётган 18-Лўпон ҳамда 21-Холчаён қишлоқ оилавий поликлиникаларини қайта реконструкция қилиб, капитал таъмирлашда амалий ёрдам сўралган мурожаат ҳам бор эди. Учрашув иштирокчиларининг сўрови сенатор томонидан атрофлича ўрганилиб, 5 минг аҳолига хизмат кўрсатадиган 18-Лўпон ҳамда 12 минг 500 аҳолига хизмат кўрсатадиган 21-Холчаён қишлоқ оилавий поликлиникалари биносини қайтадан қуриш ва реконструкция қилиш бошланди.


 

photo_2020-08-22_08-56-19.jpg

Узоқ йиллар фаолият юритмаган бирламчи тиббиёт муассасалари мамлакатимизда жорий этилган карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда беш ойда қайта қурилиб, ишга туширилди. Замонавий усулда жиҳозланиб, элликдан ортиқ тиббиёт ходимининг доимий иш ўрни қайта тикланди. Аҳолига шу ернинг ўзида тезкор бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилди.

Тиббиёт муассасаларини тантанали фойдаланишга топшириш маросимида халқ вакилининг сайловчиларини ўйлантириб келаётган муҳим муаммоларни ҳал этишга ва аҳолига қулайлик яратишга кўмаклашаётгани учун чуқур миннатдорлик билдирилди.

    Бошқа янгиликлар