ССВ хабарига кўра, 2020 йил 24 август соат 23:30 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 348 (+192) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент вилоятида, 82 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 10 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






