АсосийЖАМИЯТ

Эри билан жанжаллашиб қолган 28 ёшли аёл ўзини Бўзсув каналига ташлади

Ўзини сувга ташлаган аёл ҳаёти қутқариб қолинди дея хабар қилмоқда Тошкент вилояти Фавқуло...

'Эри билан жанжаллашиб қолган 28 ёшли аёл ўзини Бўзсув каналига ташлади'ning rasmi

Ўзини сувга ташлаган аёл ҳаёти қутқариб қолинди дея хабар қилмоқда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, кеча, 24 август куни тахминан соат 16:30 ларда 1992 йилда туғилган фуқаро Н.Кучакова турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган Ф.Жўраев билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Жаҳли чиқиб, Чирчиқ шаҳар Заковат кўчасидаги Бўзсув каналининг кўпригидан ўзини ташлаган. 

Соат 16:49 да ушбу ҳолатни кўрган артофдаги фуқаролар зудлик билан Чирчиқ шаҳар Фавақулодда вазиятлар бўлими 8 ёнғин-қутқарув қисмига хабар беришган.  

Хабарга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, фуқаро Н. Кучаковани қутқариб қолишган. Воқеа жойига етиб келган тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда фуқаро Н. Кучакованинг аҳволи яхши.  

 

    Бошқа янгиликлар