АсосийЖАМИЯТ

Бойсунда автомашина портлаб кетди. Воқеа тафсилотлари очиқланди (видео)

Жорий йилнинг 12 август куни соат 19:05 ларда, Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Инкабод...

'Бойсунда автомашина портлаб кетди. Воқеа тафсилотлари очиқланди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 август куни соат 19:05 ларда, Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Инкабод” маҳалласи ҳудудида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган У.Х. “Ваз-2107” русумли автомобилга 6 дона пропан газ тўлдирилган баллонларни ортиб, “Денов-Бойсун” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, автомашина салонида сигаретни туташиш мақсадида олов ёққан вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ҳайдовчи У.Х. автомашинани тўхтатиб, салон олд ўриндиғида ўтирган ўғли 2011 йилда туғилган Д.И.ни куйиш тан жароҳатлари билан салон ичидан олиб чиққан. Транспорт воситаси ёнғин оқибатида тўлиқ зарарланган.

9 ёшли Д.И. 30-35% куйиш тан жароҳатлари билан туман шошилинч тез тиббий бўлимига ётқизилган. Тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамай, жорий йилнинг 14 август куни соат 15:30 ларда вояга етмаган Д.И. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти, Бойсун туман ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар