АсосийЖАМИЯТ

30 та камера билан қуролланган Ботаника боғи абитуриентларни қабул қилишга тайёр (фото)

Бу йил тестлар ёпиқ биноларда эмас, балки майдонлар, стадионлар, хиёбонларда бўлиши маълум...

'30 та камера билан қуролланган Ботаника боғи абитуриентларни қабул қилишга тайёр (фото)'ning rasmi

Бу йил тестлар ёпиқ биноларда эмас, балки майдонлар, стадионлар, хиёбонларда бўлиши маълум қилинган.

Мазкур боғ пойтахтимизнинг сўлим, манзарали жойларидан бири. Бу йил Ботаника боғи абитуриентларнинг ҳаяжонига гувоҳ бўлади.

У ерда олиб борилаётган тайёргарлик жараёнини кўрсатиш мақсадида Юнусобод туманидаги Ботаника боғига ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда иштирок этган Ўз А мухбирининг қайд этишича, ушбу масканда иккита жой тайёрланган, битта кириш жойига эга, 24 гуруҳ учун 48 назоратчи ишга жалб этилган. Иккита бино раҳбари бўлади. Ўша куни 30 та умумий камера ишлаб туради.

65,5 гектар майдонга эга боғнинг иккита жойи қисман ёпиқ ва яна битта жойдаги ўриндиқлар йўлак бўйлаб жойланган. Умумий ҳисобда бир сменада 720 абитуриент тест топшира олади.

Давлат тест маркази бош мутахассиси Ғайрат Бобоевнинг қайд этишича, боғнинг йўлагидаги 300 кишилик жойда, агар об-ҳаво ноқулай бўлса, имтиҳонлар бошқа кунга кўчирилади.

 

photo_2020-08-25_13-52-58.jpg


 

photo_2020-08-25_13-53-00.jpg

    Бошқа янгиликлар