Президент Шавкат Мирзиёевнинг Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармони билан таълим соҳасида янги ёндашувларни жорий этиш, рақобат муҳитини кучайтириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Шу мақсадда Президент Администрацияси ҳузурида инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда.
Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зaфар Ҳошимов раҳбарлик қилади.
Ишчи гуруҳ таркибига таълим муассасаларини ташкил этиш ва самарали тизимларни йўлга қўйиш бўйича тажрибага эга тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар жалб қилинади.






