АсосийЖАМИЯТ

Ҳиндистонда фоҳишаликка қарши рейдда ушланган аёллардан бири Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди

Вазият Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси назоратига олинган.

'Ҳиндистонда фоҳишаликка қарши рейдда ушланган аёллардан бири Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида полиция томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланган уч нафар шахсдан бири Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Оманулла Файзиев Darakchi.uz’га маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Ҳайдаробод полицияси билан ҳамкорликда ҳолатни аниқлаштирган. Натижада ушланган шахслардан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, қолган икки нафари эса бошқа давлат фуқаролари экани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳиндистоннинг 1956 йилда қабул қилинган “Ахлоқсиз савдонинг олдини олиш тўғрисида”ги қонуни (ITPA) асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон фуқаросининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида элчихона томонидан маҳаллий полиция органлари билан расмий алоқа ўрнатилган.

Элчихона вакиллари иштирокида Ўзбекистон фуқароси Ҳайдаробод шаҳрининг Кукатпаллий ҳудудидаги ижтимоий хизмат бошпанасига жойлаштирилган.

Айни пайтда фуқарони Ўзбекистонга қайтариш масаласи юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Вазият Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси назоратига олинган.

    Бошқа янгиликлар