АсосийЖАМИЯТ

Янги Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этишдан кўзланган мақсадлар айтилди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов янги Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этишдан кўзланган мақсадлар ҳақида маълум қилди.

'Янги Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этишдан кўзланган мақсадлар айтилди'ning rasmi

Унга кўра, янги вазирлик барча боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг операцион жараёнлари учун масъул бўлади. Шунингдек, вазирлик таълим фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилаши, аккредитация ва лицензиялаш ишларини амалга ошириши керак.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эса ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этиш ҳамда натижаларини мониторинг қилиш билан шуғулланади. Аниқланган камчиликлар асосида таълим материалларини такомиллаштириб бориш режалаштирилган.

Бу жараёнлар «ўзбек мактаби битирувчисининг портрети» асосида амалга оширилиши таъкидланган.

Шунингдек, Президент Администрацияси ва унинг ҳузурида ташкил этиладиган алоҳида ишчи гуруҳ янги вазирлик тузилмасини ишлаб чиқиши, иш жараёнларини қайта кўриб чиқиши ва ислоҳотларнинг умумий стратегиясини белгилаши кутилмоқда.

Олий таълимда давлат аралашувини кескин қисқартириш, олийгоҳлар мустақиллигини кенгайтириш ва нодавлат сектор учун имкониятларни ошириш мақсад қилинган. Қайси олийгоҳ сифатли таълим бераётганини эркин рақобат ва бозор талаби кўрсатиши кераклиги билдирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Янги Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этишдан кўзланган мақсадлар айтилди - Darakchi.uz