АсосийDunyo

Қозоғистон вакцина сотиб олиш бўйича Россия билан келишувга эришди

'Қозоғистон вакцина сотиб олиш бўйича Россия билан келишувга эришди'ning rasmi

platforma.uz хабар беришича, бугун Қозоғистоннинг «СК-Фармация» ташкилоти Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан шу бўйича битим имзолади.

Айнан «СК-Фармация» республика бюджети ҳисобидан тиббиёт техникаларини сотиб олиш ҳамда кейинчалик уларни молиявий лизинг асосида соғлиқни сақлаш муассасаларига етказиб бериш билан шуғулланади, ўз мамлакатида дори-дармонлар таъминоти ва фармацевтикани ривожлантиришга асосий масъул ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда унинг раҳбарияти янгиланиб, ишдан бўшатилган эски мутасаддилар устидан коррупция бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

РФнинг Гамалей маркази эса "Спутник V" барча синов босқичларидан ўтганидан сўнг қўшниларимиз учун зарур бўлган миқдорда вакцина ишлаб чиқаришга тайёр эканлигини билдирган.

Хатар гуруҳига кирадиган қозоғистонликларни вакциналаш эса бепул ҳамда кўнгилли асосда амалга оширилади.

Ўзбекистонда ҳам шу кунларда грипп ва пневмонияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилаётгани маълум қилинган.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромовнинг айтишича, вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва бу ишлар сентябрь ойидан бошланади.

Эпидемиолог 2019 йилда 21 минг нафардан ортиқ «Мурувват», «Саховат» уйларида яшовчи шахслар, меҳрибонлик ва гўдаклар уйларининг тарбияланувчилари учун гриппга қарши вакциналар текинга давлат бюджети ҳисобидан етказиб берилганини қайд этиб ўтган.

"Жорий 2020 йилда ҳам шу тоифадаги аҳолига вакциналар давлат томонидан етказиб берилиши кўзда тутилган, — дейди у. — Бошқа аҳоли вакиллари ўз ҳисобидан, ташкилот ходимлари ўша идора маблағларидан хусусий вакцина эмлаш марказлари орқали вакцина олишлари мумкин".

 

    Бошқа янгиликлар