АсосийДУНЁ

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзгидромет” 9–12 ноябрь кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантирганди.

'Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 2026–2027 йилги иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, дастлаб ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохоналар ва бошқа муассасаларнинг иситиш тизими ишга туширилади.

Шунингдек, кўп квартирали уйларга ҳам иссиқлик босқичма-босқич етказиб берилади.

Ҳокимлик маълумотига кўра, иситиш хизмати учун тўлов иссиқлик амалда етказиб берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Уланиш санаси бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилади.

Агар хонадонларда иссиқлик бир маромда тақсимланмаса, аҳоли уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув компаниясига мурожаат қилиши лозим. Чунки бино ичида иссиқликни тақсимлаш ва ички иситиш тизимларининг соз ҳолатда ишлашини таъминлаш бошқарув ташкилоти зиммасига юклатилган.

Иссиқлик тармоқларида авария ҳолатлари кузатилса, фуқаролар “Veolia Energy Tashkent” компаниясининг 1347 ёки (71) 200-00-56 рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин. Шунингдек, @vet_pokazaniya_bot Telegram-боти орқали ҳам мурожаат юбориш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзгидромет” 9–12 ноябрь кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантирганди.

    Бошқа янгиликлар