Япония бош вазири Синдзо Абэ истеъфога чиқишга қарор қилди, дея хабар бермоқда ria.ru. Бироқ, ворис сайлангунга қадар у ҳукумат раҳбари вазифасини бажаради.
Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари сиёсатчининг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида ёзган эди.
Синдзо Абэ ярали колит-йўғон ичак шиллиқ қаватининг сурункали яллиғланиши хасталиги билан касаллинган. Ушбу касаллик 2007 йилда унинг истеъфосига сабаб бўлди. Бироқ, кейинчалик вазият барқарорлашди ва 2012да яна бош вазир этиб сайланди. Август ойининг йигирма тўртинчи кунида бу лавозимда қолиш муддати 2799 кундан ошиб кетди, бу эса Япония ҳукумати раҳбарлари орасида энг узоқ вақт бўлди. Яқинда сурункали касалликнинг кучайиши ҳақида маълум бўлди, сўнгги кунларда бош вазир икки марта клиникага ташриф буюрди, деб ёзилади хабарда.
Абэ-ирсий сиёсатчи. Унинг отаси Синтаро Абэ (1924-1991) 1982-1986 йилларда ташқи ишлар вазири бўлган, бобоси Нобусукэ Киси (1896-1987) 1957-1960 йилларда Япония бош вазири бўлган, Эйсаку Сато тоғаси (1901-1975) 1964 йилдан 1972 йилгача шу лавозимни эгаллаган.
Шарҳловчиларнинг таъкидлашича, Абэ Россия билан муносабатларни яхшилашга интилди, у ўз ваколатлари муддати тугагунга қадар тинчлик шартномасини тузиш ниятини бир неча бор ифода этди. Иқтисодиётда у «абэномики» деб номланган сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, истеъмол солиғини 10% га ошириш билан эсда қолади.






