1

Энди бошқа телефон компаниясига ўтсангиз ҳам, севимли рақамингиз ўзгармайди

HI-TECH 28.08.2020, 18:18
Энди бошқа телефон компаниясига ўтсангиз ҳам, севимли рақамингиз ўзгармайди

Бир мобиль алоқа компаниясидан бошқасига ўтмоқчисиз, лекин рақамингизни ўчиртиришга кўзингиз қиймаяпти. Чунки бу рақамни ҳамма дўстларингиз  ва танишларингиз билади. Ёки фалон пул сарфлаб чиройли рақам сотиб олгансиз.

2020 йил 1 октябрдан кучга кирадиган ҳужжат асосида энди бу масала муаммо бўлмайди. Яъни  Адлия вазирлигида  Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали хабар қилди.

Унга кўра,  қай бир алоқа компанияси абоненти бўлсангиз, телефон рақамингизни айнан шу кўринишда (коди билан бирга) бошқа компания абоненти сифатида расмийлаштирсангиз бўлади. Бунинг учун мобиль алоқа компанияси билан тегишли шартнома тузилса кифоя. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1