АсосийМАДАНИЯТ

“Ўзбеккино”да “Ёш кинематографлар фестивали” бўлиб ўтди (+фото)

29 август куни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги биносида Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Ёшл...

'“Ўзбеккино”да “Ёш кинематографлар фестивали” бўлиб ўтди (+фото)'ning rasmi

29 август куни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги биносида Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Менинг юртим” телеканали билан ҳамкорликда “CinemaDays-2020” кино кунлари доирасида “Ёш кинематографлар фестивали” бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар қилди. 

Фестивалда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқовлар сўзга чиқиб, барча ёш киноижодкорларни табриклашди.   

Тадбир доирасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бу йил биринчи бора ташкил этилаётган “Дебют” ёш киноижодкорларнинг сценарийлар танлови ғолиблари ҳамда Япониянинг “DigiCon6 ASIA” кинофестивалида иштирок этишга муваффақ бўлган ёшларни тақдирлади.

Шунингдек, Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)га қабул қилинган 7 нафар ўзбекистонлик талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

    Бошқа янгиликлар