-- Биз ана шу эзгу ишни давом эттириб, ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни камайтиришни давлат сиёсати даражасига кўтардик, -- деди давлат раҳбари Кўксарой қароргоҳида ўтказилган мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбирда.
Жумладан, ижтимоий нафақа билан таъминланадиган аҳоли сони қарийб 1,5 баробар оширилган.
- Йил якунига қадар уларнинг сони ҳозирги 774 мингдан 1 миллион 200 минг нафарга етказилади. Ушбу тоифани қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётимизни тиклаш учун давлат бюджетидан ўн икки ярим триллион сўм маблағ ажратилди.
Кейинги пайтда уйма-уй юриб ўрганиш орқали аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашнинг ўзига хос янги тизими шакллантирилди. Шу асосда, умумий ҳисобда, моддий ёрдам кўрсатиш учун 417 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, сентябрь ойида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларини ва ногиронлиги бўлган болаларни қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 426 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилади, - деди президент.
Ш.Мирзиёев Ўзбекистон тарихида ижтимоий соҳа бўйича бундай кенг кўламли ишлар илгари ҳеч қачон бўлмаганлигини айтди.






